Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўз мавқеини мустаҳкамламоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларида

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўз мавқеини мустаҳкамламоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларида

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан кўчмас мулк бозоридаги вазият мунтазам таҳлил қилиб борилади.

Ноябрда кўчмас мулк бозори ижобий тенденция қайд этди. Олди-сотди шартномалари сони 21,9 мингтани ташкил этиб, октябрга нисбатан 2,5%га ошди.

Шунингдек, йиллик ҳисобда кўчмас мулк бозорида фаоллик 0,8%га ўсди.

Ҳудудий динамика

Ноябрь ойида ҳудудлар кесимида рўйхатга олинган кўчмас мулк битимларида ўсиш Хоразм ва Бухоро вилоятларида мос равишда 15,6% ва 8,4%га қайд этилди.

Тошкент пойтахт сифатида кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 30%дан ортиғини эгаллади, фаоллик 9,3%га ошди.

Иккиламчи кўчмас мулк бозорини таҳлил қилиш

Бир ой ичида Республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари деярли ўзгармади (0,3%га ўсиш), ўтган йилга нисбатан 6,2%га ўсиш қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида иккиламчи бозор уй-жой нархлари сезиларли даражада Сурхондарё (18,1%), Бухоро (11,9%) ва Қашқадарё (10,2%) вилоятларида кўтарилган.

Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилиб, квадрат метр учун ўртача нарх 333 долларни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи ой давомида 0,2%га ошиб, 1,1 минг доллардан сал кўпроқни ташкил этди.

Пойтахтнинг Бектемир – 4,4%, Яшнобод – 2,4% ва Шайхонтоҳур – 2,2% туманларида нархлар сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Республика бўйича иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача қиймати йил давомида 6,2%га ошган бўлса, Тошкент шаҳрида 1,5% пасайиш кузатилди.

Уй-жой ижара бозори

Ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги ижара бозорида турғунлик қайд этилди. Бир квадрат метр учун ўртача ижара нархи 8,3 долларни ташкил этди, бу жорий йилнинг июнь ойи кўрсаткичига мос келади.

Ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархларининг барқарорлашуви давом этди. Бир квадрат метр учун ўртача ижара нархи 8,3 долларни ташкил этди, бу жорий йилнинг июнь ойи кўрсаткичига мос келади.

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10-11 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7%га пасайди. Йил давомида нархларнинг энг катта пасайиши Учтепа – 14,5%, Яшнобод – 14,3% ва Юнусобод-13,8% туманларида қайд этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорларидаги фаоллик динамикаси тақдим этиб борилади.

Жалолиддин Усмонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар