Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази май ойи учун Ишбилармонлик фаоллиги индексини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази май ойи учун Ишбилармонлик фаоллиги индексини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил май ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил апрель ойига нисбатан – 1056 бирликни (ўсиш – 5,6%);
  • 2019 йилнинг май ойига нисбатан – 930 бирликни (пасайиш – 7,0%);
  • 2015 йил январь ойига нисбатан – 1390 бирликни (ўсиш – 39,0%).

Жорий йилнинг май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси карантин чекловларининг апрель ойида содир бўлган тарихий пасайишдан мўътадил даражада бўлсада ошганлиги кузатилди. Бу эса иқтисодиётда ишбилармонлик фаоллиги тиклана бошлаганлигидан далолат беради. Шунга қарамай, ИФИ кўрсаткичлари ҳалигача ўтган йилнинг шу ойига ва базис даврига нисбатан рецессия даражасида қолмоқда.

1-расм. 2020 йилнинг май ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 5,6 фоизга ошган

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг май ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 5,6 фоизга мўтадил равишда ўсиб, 1056 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7,6 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,5 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,0 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 2,3 баробарга ошган.

Ҳудудлар кесимида Бухоро вилоятида энг юқори кўрсаткич қайд этилган

2020 йил май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг барча ҳудудларида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Бухоро (43,8%), Сурхондарё (40,1%), Самарқанд (35,3%), Жиззах (32,0%), Андижон (29,2%), Қашқадарё (24,2%), Навоий (24,1%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (22,8%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

2-расм. 2020 йил май ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йил май ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 054,8 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 287,3 минг транзакцияга (7,6%) кўпайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,7 фоизга кескин камайиш кузатилмоқда. ИФИнинг ушбу компоненти базис давр (2015 йил январь) билан солиштирганда 6,4 фоизга камайган.

Самарқанд ва Андижон вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда банклараро тўлов операциялари сони ошган.

2020 йил май ойида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан Самарқанд ва Андижон вилоятларидан ташқари барча ҳудудлар бўйича ошган. Сезиларли даражадаги ўсиш Наманган (13,9%), Фарғона (13,9%), Жиззах (10,4%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (12,3%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг май ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,970 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 3,0 фоизга пасайиши кузатилди. Ушбу компонентнинг пасайиши битимлар сонининг камайганлиги билан боғлиқ.

Май ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 24 082 та битим имзоланган бўлиб, апрель ойига (51 027 та) нисбатан 26 945 та битимга (2,1 баробар) камайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил май ойида 3 332,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11,4 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил май ойида 1,0047 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга ошган.

2020 йил май ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 7 467 тага кўпайиб, 464 300 тани (2020 йилнинг апрель ойида 456 833 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 87 тага камайган

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 362 583 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 882 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 97 983 тадан 98 655 тагача (672 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 062 тани ташкил этиб, 2020 йил апрель ойига нисбатан 87 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил май ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 2,333 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,3 баробарга ошган. Жорий йилнинг май ойида юридик шахслар томонидан 42 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Бухоро вилояти

↑1438

↑1,1042

↑2,0000

↑1,0090

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↑1401

↑1,0549

↑2,0000

↑1,0529

↓0,0000

Самарқанд вилояти

↑1353

↓0,8660

↑2,0000

↓0,9991

↑1,0000

Жиззах вилояти

↑1320

↑1,1316

↑1,6027

↑1,0137

↑2,0000

Андижон вилояти

↑1292

↓0,9618

↑1,6971

↓0,9859

↑2,0000

Қашқадарё вилояти

↑1242

↑1,0104

↑1,6657

↑1,0101

↓0,0000

Навоий вилояти

↑1241

↑1,0620

↑1,5330

↑1,0299

↑1,0000

Тошкент шаҳри

↑1228

↑1,1231

↑1,2778

↑1,1709

↑2,2143

Фарғона вилояти

↑1218

↑1,1390

↑1,4258

↓0,9954

↑1,0000

Наманган вилояти

↑1183

↑1,1386

↑1,3288

↑1,0113

↑1,0000

Хоразм вилояти

↑1162

↑1,0365

↑1,4432

↑1,0065

↓0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

↑1122

↑1,0438

↑1,3393

↑1,0045

↓0,0000

Сирдарё вилояти

↑1118

↑1,0328

↑1,3512

↓0,9818

↓0,0000

Тошкент вилояти

↑1105

↑1,0834

↑1,1088

↑1,0084

↑2,0000

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Сирдарё вилояти

↑1299

↓0,6406

↑2,0000

↑1,2472

↓0,0000

Сурхондарё вилояти

↑1266

↓0,8246

↑1,6691

↑1,4078

↓0,0000

Жиззах вилояти

↑1233

↓0,7866

↑1,4955

↑1,3608

↑2,0000

Тошкент шаҳри

↑1199

↓0,9662

↑1,4793

↑1,1763

↓0,3523

Навоий вилояти

↑1142

↓0,8637

↑1,2376

↑1,4283

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1055

↓0,6315

↑1,4417

↑1,1557

↓0,1111

Бухоро вилояти

↑1001

↓0,7108

↑1,1312

↑1,2259

↑1,0000

Наманган вилояти

↓991

↓0,7715

↑1,1323

↑1,1938

↓0,1667

Самарқанд вилояти

↓953

↓0,6862

↓0,9817

↑1,3168

↑1,0000

Қашқадарё вилояти

↓930

↓0,7333

↑1,0663

↑1,1241

↓0,0000

Хоразм вилояти

↓930

↓0,8035

↓0,9596

↑1,2057

↓0,0000

Андижон вилояти

↓922

↓0,7873

↓0,8722

↑1,0788

↑2,0000

Фарғона вилояти

↓903

↓0,7090

↓0,9449

↑1,1894

↓0,5000

Қорақалпоғистон

Республикаси

↓747

↓0,6899

↓0,6382

↑1,1388

↓0,0000

Руслан Абдуллаев,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар