Ўзбекистон Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигациялар чиқарилишини жаҳон молия бозори иштирокчиларига эълон қилди

Ўзбекистон Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигациялар чиқарилишини жаҳон молия бозори иштирокчиларига эълон қилди

Миллий валютадаги халқаро облигациялардан келиб тушган маблағлар Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси учун БРМ облигациялари дастури доирасида ишлатилиши режалаштирилган.

Суверен халқаро облигацияларнинг жойлаштирилишини самарали ташкил этиш мақсадида халқаро инвестицион банклар ва юридик фирмаларга ўз таклифлари бўйича сўровномалар (Request of Proposals) юборилди ва рақобатли танлов асосида қуйидаги банк-андеррайтерлар, қўшма букраннерлар ва юридик консулътантлар танлаб олинди:

- банк-андеррайтерлар – “Citi” (АҚШ), “J.P.Morgan Chase” (АҚШ), “Gazprombank” (Россия) ва “MUFG” (Япония); юридик консультант – “Dentons” (Буюк Британия).

Шу билан бирга, Молия вазирлиги томонидан навбатдаги суверен халқаро облигацияларни муомалага чиқариш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар, жумладан, эмиссия проспекти ва бошқа юридик ҳужжатлар тайёрланди.

Кун давомида “Роуд-шоу” (Roadshow) тадбири доирасида халқаро инвесторлар учун телеконфереция (Global Investor Call) ўтказиш режалаштирилган ва унда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Дания ва Швейцария каби мамлакатлардан халқаро инвесторлар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек,

8-9 июль кунлари халқаро инвесторлар билан “яккама-якка” (one-on-one) форматида телеконферециялар бўлиб ўтади.

Телеконференция давомида халқаро инвесторларга мамлакатимизнинг жорий макроиқтисодий кўрсаткичлари, пандемия шароитида барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, узоқ муддатли иқтисодий ривожланишга қаратилган тизимли ва институционал ислоҳотлар, давлат корхоналари ва банк секторини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш истиқболлари бўйича тақдимот қилинмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар