Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 157 млрд. сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилди. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилди.
Даромадларнинг 19 739,6 млрд. сўми (жами даромадларнинг 33,9 % и) бевосита солиқлар, 21 510,8 млрд. сўми (37,0 %) билвосита солиқлар, 9 695,4 млрд. сўми (16,7 %) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7 211,2 млрд. сўми (12,4 %) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат бюджетининг 1-ярим йиллик харажатлари эса 64 878,9 млрд. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.
Жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа харажатлари энг кўп улушга (53,4 %) эга бўлиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
2020 йил 1-ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12 870,7 млрд. сўмни, харажатлар қисми эса 20 203,3 млрд. сўмни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш