Президент сайлови октябрь ойига кўчирилди

Президент сайлови октябрь ойига кўчирилди

Қонунчилик палатаси депутатлари Президент сайловлари санасини ўзгартириш ва бошқа қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати хабар қилмоқда.

Хусусан, сиёсий партияларга сайлов кампанияси даврида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар учун Ғазначиликда ҳисобвароқ очилмайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳужжат Сенатга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар