Бугун ЭОАВМА давлат органлари, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирокида давлат ташқи қарзларини сарфлаш бўйича очиқ мулоқотни ташкил этди. Тадбирда айтилган асосий фикрлар билан бўлишамиз.
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра давлат ташқи қарзининг ҳажми 21,1 млрд долларни ёки ЯИМнинг 36,5% ни ташкил этди (60%дан юқори кўрсатгич ҳавотирли деб тан олинади).
Кредитлар жорий харажатларни қоплаш учун сарф этилмайди, балки келажакка сармоя қилинади. Айнан шу маблағлар йўллар, арзон уй-жойлар қуриш, энергетика соҳасини модернизация қилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга сарфланади.
2020 йилда электр энергетикасига $3,1 миллиард, энергетика (нефть ва газ)га $2,6 миллиард, транспортга $2,4 миллиард, уй-жой коммунал хизматларига $2 миллиард йўналтирилди.
Фақатгина энергетика соҳасида қуйидаги йирик лойиҳалар амалга оширилди:
➖ $650 миллионга Навоий ИЭСнинг учинчи қурилмасини қуриш (электр энергиясини ишлаб чиқаришни 6-7 фоизга оширади);
➖ $1,32 миллиардга Талимаржон ИЭСни кенгайтириш (Қашқадарё вилоятини электр энергияси билан тўлиқ таъминлаб, қўшни вилоятларга ҳам электр етказиб берилади);
➖ $1,95 миллиард эвазига Тўрақўрғон ИЭС қурилиши (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг қарийб 40 фоизини электр энергияси билан таъминлайди).
Кредитлар орқали амалга оширилаётган барча лойиҳалар Ҳисоб палатаси томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади, Олий Мажлис депутатлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
Ҳар йили имзоланган кредит шартномалари ҳажми камайиб келмоқда: агар 2019 йилда тахминан $9 миллиард маблағ олинган бўлса, 2020 йилда – $5,3 миллиард, жорий йил учун белгиланган лимит эса $5 миллиардни ташкил этади.
телеграм канал Нигоҳ
Изоҳ қолдириш