Европа бизнес асcоцацияси бошқаруви раиси ҳамда Schneider Electric'нинг Россия ва МДҲ бўйича президенти Йохан Вандерплаетсенинг фикрича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Россиянинг Интерфакc агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга имкон берадиган йўл харитасини ишлаб чиқмоқда. ЕОИИга киришнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор ва ҳукумат “уларни оқилона ўрганиб чиқмоқда”.
Европа бизнес ассоциацияси ЕОИИга хорижий инвестиция киритадиган энг катта агентликдир.
Октябрда мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон раҳбарияти ЕОИИга қўшилиш ҳақида ўйлаётганини айтган эди.
Изоҳ қолдириш