Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди
15 март куни илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқланган. У Францияда бўлиб қайтган.
Жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги матбуот хизмати.
“Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш