1 июлдан Ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи ошади

1 июлдан Ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи ошади

"Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Президент фармонида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКга 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди. Ушбу муддат ўз якунига етмоқда.

Уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК га тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

Маълумот учун, ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар