1 сентябргача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш бекор қилинди

1 сентябргача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш бекор қилинди

1 сентябргача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш бекор қилинди

Пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Фармони қабул қилинди

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари;
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари;
  • жамоат транспорти корхоналари;
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари;
  • йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этилади:

  • Президентнинг ПФ-5969‑сон ва ПФ‑5978‑сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар