2021 йил I чорагида тижорат банклари томонидан аҳолига қанча ипотека кредитлари ажратилган?

2021 йил I чорагида тижорат банклари томонидан аҳолига қанча ипотека кредитлари ажратилган?

2021 йил I чорагида тижорат банклари томонидан аҳолига умумий қиймати 1 578,3 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилиб, мазкур кредитларнинг 455,5 млрд. сўми (жами ажратилган ипотека кредитларининг 28,8 фоизи) Тошкент шаҳри, 144,5 млрд. сўми (9,1 фоизи) Андижон, 127,9 млрд. сўми (8,1 фоизи) Фарғона ва 122,9 млрд. сўми (7,8 фоизи) Сурхондарё вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

Марказий банк 2020 йил ва 2021 йил I чораги учун Ипотека кредитлари таҳлилини тақдим этди.

2021 йил 1 апрель ҳолатига ипотека кредитлари сони 243 минг нафардан ошиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга (36,9 мингтага), ипотека кредитлари қолдиғи эса 29,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 трлн сўмга (31,8 фоизга) ошди.

2021 йил 1 апрель ҳолатига жами кредитлар қолдиғи 283,4 трлн. сўмни ташкил этиб, ипотека кредитларининг жами кредит қолдиғидаги улуши 10,4 фоизга тенг бўлди.

Ҳудудлар кесимида, Тошкент шаҳрида ипотека кредитлари қолдиғи 6,2 трлн. сўмни (ҳудуднинг жами кредит қолдиғидаги улуши 4,6 фоиз), Самарқандда 2,7 трлн. сўм (17,7 фоиз), Тошкент вилоятида 2,4 трлн. сўм (13,6 фоиз), Қашқадарёда 2,3 трлн. сўм (20,6 фоиз), Сурхондарёда 2,0 трлн. сўмни (17,7 фоиз) ташкил этди.

Тижорат банклари кесимида, ушбу кўрсаткич Қишлоқ қурилиш банкда 49,0 фоизни (2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга камайган), Ипотека-банкда 37,2 фоизни (+ 5,8 фоиз), Асакабанкда 8,7 фоизни (-0,8 фоиз), Халқ банкида 7,5 фоизни (-0,3 фоиз), Ўзсаноатқурилишбанкда 7,3 фоизни (+0,4 фоиз) ва бошқа тижорат банкларида ўртача 0,9 фоизни ташкил этмоқда.

Жорий йил I чорагида ажратилган ипотека кредитларининг 24 фоизи (378,7 млрд. сўм) 18-30 ёшгача, 71 фоизи (1121,0 млрд. сўм) 31-50 ёшгача, 5 фоизи (79,0 млрд. сўм) эса 50 ёшдан юқори фуқароларга ажратилган.

Шунингдек, ипотека кредитларининг 1 350,0 млрд. сўми (жами ажратилган кредитларнинг 86 фоизи) бирламчи бозордаги уйларни (жумладан, 787,4 млрд. сўми янги тартиб доирасида ажратилган ҳамда 378,7 млрд. сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларга), 228,4 млрд. сўми эса иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

2021 йил 1 апрель ҳолатига ажратилган ипотека кредитлари қолдиғининг 30,9 фоизи (9,0 трлн. сўм) Ипотека банк, 23,8 фоизи (6,9 трлн. сўм) Қишлоққурилишбанк, 11,6 фоизи (3,4 трлн сўм) Миллийбанк, 10,5 фоизи (3,0 трлн. сўм) Асакабанк, 9,8 фоизи (2,8 трлн. сўм) Ўзсаноатқурилишбанк, 5,0 фоизи (1,5 трлн. сўм) Халқ банки ҳамда 8,5 фоизи (2,5 трлн. сўм) бошқа тижорат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жорий йил 1 апрель ҳолатига мавжуд 29,4 трлн. сўм миқдоридаги ипотека кредитлари қолдиғининг 38,5 млрд. сўми (жами ипотека кредити қолдиғининг 0,1 фоизи) 5 йил, 115,6 млрд. сўми (0,4 фоизи) 7 йил, 1 214,6 млрд. сўми (4,1 фоизи) 10 йил, 4 460,1 млрд. сўми (15,2 фоизи) 15 йил, 23 560,7 млрд. сўми (80,2 фоизи) 20 йилгача ажратилган ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келган.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар