2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

2021 йилда Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 443,1 млн. долларни (2020 йилга нисбатан 106,2 фоиз), ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт ҳажми 235,3 млн. долларни (53,1 фоиз) ва республика жами экспортидаги улушининг 1,4 фоизини, импорт ҳажми 207,8 млн долларни (46,9 фоиз) ва республика жами импортидаги улушининг 0,8 фоизини ташкил қилган.

Вилоят ташқи савдо айланмасининг республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 1,1%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида охирги ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти ташқи савдо балансида ижобий сальдога эришган кам сонли ҳудудлардан биридир.

Ташқи савдо айланмаси бўйича Хитой Халқ Республикаси (35,7%), Қозоғистон (14,7%), Россия (10,8%), Покистон (10,4%), Туркия (7,3%), Афғонистон (5,0%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.

1-расм. 2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилояти ташқи савдо айланмасида улуши энг юқори бўлган давлатлар

Термиз тумани (15,3%), Термиз шаҳри (10,7%), Шеробод (10,4%) ва Денов тумани (9,3%) вилоят ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга. Бу жиҳатдан энг кам улушни ташкил этувчи ҳудудлар - Олтинсой (2,6%), Шўрчи (2,2%), Бойсун (1,8%) ва Бандихон (0,9%) туманлари ҳисобланади.

Экспорт. 2021 йил давомида вилоятда экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 110,2 фоизга ошган. Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши – 47,6%, хизматлар соҳаси – 2,1%, тўқимачилик маҳсулотлари – 1,8%, рангли ва қора металлар– 0,8%, машина ва ускуналар - 0,5%, кимёвий маҳсулотлар улуши – 0,07%, энергетика ва нефть маҳсулотлари – 0,03%, бошқа маҳсулотлар – 47,1% ни ташкил қилган.

2021 йил давомида алоҳида товар белгилари бўйича мева ва ёнғоқлар, қуруқ мева экспорти - 3 баробарга, хизматлар соҳаси - 1,7 баробар, тўқимачилик маҳсулотлари - 1,4 баробарга ошган.

Экспорт таркибида улуши энг юқори ҳудудлар Шеробод (18,8%), Термиз (14,1%), Денов (11,6%), Жарқўрғон (10,8%) туманлари ҳисобланади. Олтинсой (2,8%), Шўрчи (2,8%), Бандихон (1,2%), Қизириқ (1,1%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.

2-расм. 2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилояти экспортида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Импорт. 2021 йил давомида Сурхондарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 207,7 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 102,1% га ошган.

Импорт таркибидаги машина ва ускуналарнинг улуши - 44,4%, рангли ва қора металллар – 25,6%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 12,2%, кимёвий маҳсулотлар – 3,4%, энергетика ва нефть маҳсулотлари – 0,8%, хизматлар - 0,1%, бошқа маҳсулотлар – 13,5% ни ташкил қилган.

2021 йил давомида алоҳида товар белгилари бўйича мева-сабзавотлар импорти – 33,5 баробар, электр машиналар ва жиҳозлар - 3,4 баробар, чорва ҳайвонлари – 2,8 баробар, қора металдан тайёрланган маҳсулотлар - 1,6 баробар ошган.

Импорт таркибида улуши энг юқори ҳудудлар - Термиз шаҳри (21,9%), Термиз (19,1%), Музработ (16,3%), Қизириқ (8,8%), Денов (7,9%), Сариосиё(7,7%) туманлари ҳисобланади. Ангор (1,6%), Шеробод (1,4%), Бойсун (1,3%), Узун (0,8%) ва Бандихон (0,6%), туманлари импорт улуши энг паст ҳудудлар саналади.

3-расм. 2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилояти импортида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Вилоят бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача экспорт ҳажми 86,8 млн. долларни, импорт ҳажми эса 76,6 млн. долларни ташкил қилган.

Термиз (411,8 доллар), Шеробод (217,9 доллар), Ангор (114 доллар), Жарқўрғон (111,5 доллар), Узун (102,7 доллар) туманларида аҳоли жон бошига тўғри келувчи экспорт ҳажми юқори бўлса, Қизириқ (22,8 доллар), Шўрчи (29,7 доллар), Бандихон (36,3 доллар), Олтинсой (36,4 доллар) туманлари ва Термиз (39,5 доллар) шаҳарларида паст кўрсаткичга эга бўлган.

Жон бошига тўғри келадиган импорт ҳажми бўйича қарайдиган бўлсак, Термиз тумани (438,6 доллар), Термиз шаҳри (214,5 доллар), Музработ (203,6 доллар), Қизириқ (133,8 доллар) туманларида юқори ўсишда таьминланган бўлса, Узун (8,5 доллар), Шеробод (12,6 доллар), Бандихон (13,8 доллар), Қумқўрғон (18,4 доллар), Бойсун (19,2 доллар) туманлари паст кўрсаткични ташкил қилган.

Фурқат Исломов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар