2021 йилда Қашқадарё вилоятининг ички савдо айланмаси қанчага етди?

2021 йилда Қашқадарё вилоятининг ички савдо айланмаси қанчага етди?

2021 йилда вилоят улгуржи савдо товар айланмасининг умумий қиймати 3662,8 млрд.сўм (2020 йилга нисбатан 106,7%)ни, чакана савдо товар айланмаси ҳажми 16320,5 млрд сўм (2020 йилга нисбатан 108,5 %) ташкил қилган.

Вилоятдаги чакана савдо товар айланмаси ҳажмини туманлар миқёсида таҳлил қилсак, Қарши шаҳри (4 796,7 млрд.сўм), Чироқчи (1 621,7 млрд.сўм), Косон (1 421,7 млрд.сўм), Шаҳрисабз шаҳри (1281,6 млрд.сўм), Қамаши (1102,4млрд.сўм) туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган.

Китоб (879,7 млрд.сўм), Яккабоғ (802,1 млрд.сўм), Қарши (616,7 млрд.сўм), Касби (606,9 млрд.сўм), Нишон (606,2 млрд.сўм) туманларида ўрта кўрсаткич, Ғузор (550,7 млрд.сўм), Деҳқонобод (550,1 млрд.сўм), Миришкор (534,4 млрд.сўм), Шаҳрисабз (520,3 млрд.сўм), Муборак (429,3 млрд.сўм) туманлари чакана савдо товар айланмаси ҳажми бўйича паст кўрсаткични ташкил қилган.

Туманлар кесимида 2021 йилдаги чакана савдо товар айланмаси ҳажми

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмасининг вилоятда ўртача қиймати 4840,1 минг сўмни ташкил қилган. Қарши (17088,3 минг сўм) ва Шаҳрисабз (9050,6 минг сўм) шаҳарларида аҳоли жон бошига ҳисобланган чакана савдо товар айланмаси ҳажми юқори кўрсаткични ташкил қилган.

Косон (4 833,9 минг сўм), Муборак (4 807,6 минг сўм), Миришкор (4 351,4 минг сўм), Қамаши (3 971,3 минг сўм), Нишон (3 851,4 минг сўм), Чироқчи (3 807,6 минг сўм), Деҳқонобод (3 630,9 минг сўм), Китоб (3 272,8 минг сўм), Касби (3 005,9 минг сўм), Яккабоғ (2 986,4 минг сўм), Ғузор (2 622,5 минг сўм), Қарши (2 409,1 минг сўм), Шаҳрисабз (2 305,2 минг сўм) туманларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.

Элдор Зайниддинов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қашқадарё филиали Бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар