2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар янги ташкил этилди?

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар янги ташкил этилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 май ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,0 мингтани ташкил этиб, улардан 12,5 мингтаси фаолият юритмоқда.

Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 557 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

Россия – 2 199 та
Хитой – 1 867 та
Туркия – 1 714 та
Қозоғистон – 991 та
Корея – 894 та

Хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

Туркия – 164 та
Россия – 119 та
Хитой – 94 та
Қозоғистон – 78 та
Корея – 28 та

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар