Инфографика: Жиззах вилоятининг 2023 йил 1-чорак учун қурилиш соҳасидаги кўрсаткичлари

Инфографика: Жиззах вилоятининг 2023 йил 1-чорак учун қурилиш соҳасидаги кўрсаткичлари

1-чорак давомида Жиззах вилоятида жами қурилиш ишлари ҳажми 658,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 100,6%га ошди. Қурилиш ишлари ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 13%ни ташкил этди. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ишчи ходимларнинг 2023 йил 1-чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 3,600 млн.сўмни ташкил этди.

Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг 74% қисми кичик ва микрокорхоналар томонидан, 5% - йирик корхоналар ва 21% - норасмий сектор томонидан амалга оширилган.

Жиззах вилоятида амалга оширилган жами қурилиш ишларининг 45% қисми Жиззах шаҳрида, 14% - Ш.Рашидов туманида, 12% - Зомин туманида амалга оширилган. Қурилиш ишлари энг кам Янгиобод, Арнасой ва Зафаробод туманларида амалга оширилган.

Жиззах вилоятида жами 1571 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 25%га камайган. Қурилиш корхоналарининг 80% қисми бино ва иншоатлар қурилиши, 13% - фуқаролик объектлари ва 7% - ихтисослаштирилган қурилиш объектлари қурилиши билан шуғулланишади. Қурилиш фирмаларининг аксарияти Жиззах шаҳри (39%), Ш.Рашидов (15%) туманида жойлашган. Зафаробод (1%), Янгиобод (2%) ва Арнасой (2%) туманлари қурилиш фирмалари сони энг кам ҳудудлар ҳисобланади.

Феруз Раҳимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар