2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Термиз ҳамда Қарши давлат университетларида педагогика таълим соҳаси бўйича қабул тўхтатилади

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Термиз ҳамда Қарши давлат университетларида педагогика таълим соҳаси бўйича қабул тўхтатилади

Термиз ҳамда Қарши давлат университетларининг Педагогика институтлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари (140, 141-сон, 16.03.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Термиз ҳамда Қарши давлат университетлари педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди.

Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Термиз ҳамда Қарши давлат университетларида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

Ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар