2021–2023 йилларда давлат органлари томонидан 2 770 та енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинади

2021–2023 йилларда давлат органлари томонидан 2 770 та енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинади

2021–2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Бу ҳақда 03.04.2021 йил қабул қилинган “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида айтилган.

Унга кўра, 2021–2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 2 770 та техникалар харид қилинади ва ушбу мақсадлар учун 1,934 трлн сўм ажратилади.

Техникалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади.

Вилоятларга “Обод қишлоқ”ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида махсус техникаларни харид қилиш учун ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига 2021 йилда қўшимча 108,8 млрд сўм маблағ ажратилади.

Туман (шаҳар)лардаги ички йўллар ва марказ кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш учун махсус техникаларни харид қилиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига 2021 йилда қўшимча 196,2 млрд сўм маблағ ажратилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар