2022 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича Андижон вилоятида хизматлар кўрсаткичлари

2022 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича Андижон вилоятида хизматлар кўрсаткичлари

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Aндижон вилоятида кўрсатилган хизматлар ҳажми 8 048,9 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йил мос даврига нисбатан 11%га ўсган.

Вилоятда кўрсатилган хизматларнинг республика хизматларидаги улуши 5,0%ни ташкил қилган. Вилоятда кўрсатилган хизматларда шаҳар ва туманларнинг улуши таҳлил қилинганда, энг катта улуш 34,2% Aндижон шаҳрига тўғри келган. Андижон шаҳрида кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 756,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 12%га ошган. Вилоятда кўрсатилган хизматларда Улуғнор ва Бўстон туманларининг улуши 2,6%ни ташкил этган. Мазкур туманларда кўрсатилган хизматлар ҳажми мос равишда 212,5 млрд. сўм ( 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6,8%га ўсган) ва 209,5 млрд. сўм (6,6%) ташкил этган.

Aндижон вилоятида кўрсатилган хизматларда туман(шаҳар)лар улуши

Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят бўйича 2 462,4 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,7%га ўсган. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят кўрсаткичига нисбатан Aндижон (5 981,0 минг сўм) ва Хонобод шаҳрида (5 870,9 минг сўм) мос равишда 1,43 ва 1,38 баравар юқори.

Aсака ва Шаҳрихон туманларида эса жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят кўрсаткичига нисбатан 41%га паст эканлиги қайд этилди.

Ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми (минг сўм)

Андижон вилоятида хизматлар таркиби таҳлил қилинганда, савдо (жами хизматлар ҳажмидаги улуши 31,2%), молия (20,4%) ва транспорт хизматлари (19,9%) ривожланганлиги кузатилди. Аксинча, яшаш ва овқатланиш (1,8%), соғлиқни сақлаш (1,6%) ҳамда меъморчилик ва муҳандислик изланишлари хизматларининг (0,8%) жами кўрсатилган хизматлардаги улушлари паст эканлиги қайд этилди.

Вилоятда кўрсатилган хизматлар таркибида ахборот ва алоқа (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 25,1% ўсган), меъморчилик ва муҳандислик (18,6%), таълим (16,7%) ҳамда ижара ва лизинг хизматларида (16,1%) юқори ўсиш суръатлари қайд этилган.

Шоирахон Нурдинова,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали бош илмий ходими
Норалов Шерзод, НамДУ 2-курс талабаси
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар