Инфографика: 2022 йил якунлари бўйича Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

Инфографика: 2022 йил якунлари бўйича Жиззах вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-декабрь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 7 984,0 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 15,7%га ошган.

2022 йил январь-декабрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 28,5%ни ташкил этган.

2022 йил январь-декабрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (29,3%), молиявий (26,4%) ва транспорт (14,6%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни таълим хизматлари (5,3%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,1%) ва бошқа хизматлар (3,3%) эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил январь-декабрь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Молиявий хизматлар 34,6%, ижара хизматлари 31,1%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 25,0%, таълим хизматлари 16,2%, савдо хизматлари 10,2%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 9,8%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 8,9%, турар жой ва овқатланиш хизматлари 8,6%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 6,4%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 5,3%, бошқа хизматлар 3,8%, транспорт хизматлари 3,4% ва соғлиқ 1,3%га ошган.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 41,7% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (13,2%), Ғаллаорол (8,3%) ва Зомин (8,2%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (1,0%), Зафаробод (1,8%) ва Арнасой (1,9%) туманларининг ўрни жуда кам.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Дўстлик тумани (120,3%), Жиззах шаҳри (118,9%) ва Пахтакор (115,7%) туманида кузатилган.

Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Тел: +99897-524-58-46

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар