Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йил январь-декабрь ҳолатига кўра, 1 475,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,2 минг кишига ёки 102,2% га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 692,3 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,9%), қишлоқ аҳолиси сони 783,3 минг киши (53,1%)ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йил январь-декабрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов туманида 236,8 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16%ни) ва Жиззах шаҳрида 191,8 минг кишини (13%), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод туманида 29,5 минг кишини (2%) ва Арнасой 48,1 минг киши (3,3%)ни ташкил этди.
Қайд этилган никоҳлар сони 12,7 мингта, ҳар 1000 аҳолига никоҳ коэффициенти 8,7 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан минус 1,2 промиллега камайди. Ажримлар сони 1,7 мингта, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,3 промиллега ошди.
Энг кўп ажримлар Жиззах шаҳрида 303 та ва Ш.Рашидов туманида 248 та, аксинча энг кам ажримлар Янгиобод туманида 29 та ва Арнасой туманида 52 тани ташкил этди.
Ҳар минг кишига ажралишлар коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳри ва Пахтакор тумани (1,6), энг паст кўрсаткичлар Фориш ҳамда Бахмал (0,9) туманларига тўғри келади.
Туғилган чақалоқлар сони 40 729 бола, шундан энг кўп туғилишлар Ш.Рашидов туманида 6 612 (ҳар минг кишига туғилиш коэффициенти – 28,3 промилле) ва Жиззах шаҳрида 5 852 (30,9), аксинча энг кам туғилишлар Янгиобод туманида 661 (22,6) ва Арнасой туманида 1 146 (24)ни ташкил этди.
2022 йил январь-декабрь ойлари ҳолатига кўра, 6,8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар минг аҳолига ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 0,4 га ошди.
Ўлимнинг асосий сабаблари бўйича: қон айланиши тизими касалликларидан-2 481, нафас олиш аъзолари-1 763, ўсимталардан-563, бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан-724, овқат ҳазм қилиш аъзолари-330, юқумли ва паразитар касалликлардан-112, бошқа касалликлардан-811.
2022 йил январь-декабрь ойларида вилоят бўйича доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар жами 6 631 киши, ҳар 1000 аҳолига кўчиб келиш коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 1,7 промиллега камайган. Доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар 8 417 киши, ҳар 1000 аҳолига кўчиб кетиш коэффициенти 5,8 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2,2 промиллега камайган.
Изоҳ қолдириш