Инфографика: 2022 йил якунларида Жиззах вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти

Инфографика: 2022 йил якунларида Жиззах вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти

2022 йил январь-декабрь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 78,4% (2021 йил январь-декабрида 81,2%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 195,5 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 46,3% ини ташкил этди.

2022 йил январ-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Бахмал, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Янгиобод туманларида – 100,0%, Фориш туманида - 68,7%, кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Дўстлик туманида – 6,2%ни ташкил этди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 335,7 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 84,4%ини ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Бахмал, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида – 100,0%, Ғаллаорол – 99,8%, Шароф Рашидов ва Фориш туманларида – 99,4%ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 5 446,8 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 48,9%и) ёки 2021 йилнинг январь-декабрига нисбатан 62,6%ни ташкил қилди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Ғаллаорол (2 069,3 млрд. сўм), Жиззах шаҳар (1 240,0 млрд. сўм), Фориш (490,3 млрд. сўм), Пахтакор (381,1 млрд. сўм), туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 3 227,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 94,1%и) бажарилди ва 2021 йилга нисбатан 106,8%га кўпайди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Жиззах шаҳар (1 220,8 млрд. сўм), Ш.Рашидов (590,9 млрд. сўм), Зомин (301,1 млрд. сўм), Ғаллаорол (194,7 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 7 958,4 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 70,1%ни ташкил этиб, 2021-йилга нисбатан 110,5%га ўсиши кузатилди.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Жиззах шаҳар (1 909,9 млрд. сўм), Бахмал (1 392,2 млрд. сўм), Ш.Рашидов (1 263,6 млрд. сўм), Зомин (975,9 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- автомобил транспорти юк айланмасининг 6,1%га (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 97,6%и), йўловчи айланмасининг эса 3,1%га (умумий йўловчи айланмасининг 97,3%и) кўпайиши таъминланди;

- 4 763,4 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 59,7%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2021-йил январ-декабрь ойларига нисбатан 110,9%ни ташкил қилган.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Жиззах шаҳар (1 183,8 млрд. сўм), Ш.Рашидов (892,9 млрд. сўм), Ғаллаорол (523,8 млрд. сўм) ва Зомин (476,8 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Элёр Пулатов,
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази,
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар