Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йил январь-декабрь ҳолатига кўра, 896,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 минг кишига ёки 102%га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 386,3 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 43,1%), қишлоқ аҳолиси сони 510,3 минг киши (56,9%)ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йил январь-декабрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Боёвут туманида 135,2 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 15,1%ни) ва Сирдарё туманида 134,7 минг кишини (15%), аксинча энг кам аҳоли сони Ширин шаҳрида 19,3 минг кишини (2,2%) ва Янгиер шаҳрида 46,8 минг киши (5,2%)ни ташкил этди.
Қайд этилган никоҳлар сони 7,7 мингта, ҳар 1000 аҳолига никоҳ коэффициенти 8,7 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан минус 0,6 промиллега камайган. Ажримлар сони 1,8 мингта, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коэффициенти 2,0 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,4 промиллега ошди.
Энг кўп ажримлар Гулистон шаҳрида 341 та ва Сирдарё туманида 264 та, аксинча энг кам ажримлар Ширин шаҳрида 49 та ва Сардоба туманида 95 тани ташкил этди.
Ҳар минг кишига ажралишлар коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткичлар Гулистон шаҳрида (3,5) ва Янгиер шаҳрида (3,0), энг паст кўрсаткичлар Мирзаобод (1,3), Сайхунобод ҳамда Сардоба (1,4) туманларига тўғри келади.
Туғилган чақалоқлар сони 23,3 минг бола, шундан энг кўп туғилишлар Гулистон шаҳрида 7 058 (ҳар минг кишига туғилиш коэффициенти – 73,0 промилле) ва Сирдарё туманида 3 232 (24,2), аксинча энг кам туғилишлар Ширин шаҳрида 348 (18,2) ва Оқолтин туманида 1 192 (21,9)ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш