2022 йил январь-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар ҳажми 3 690,1 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 14,4%га ошган.
2022 йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 29,6%ни ташкил этган ва ЯҲМдаги хизматлар улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6%га ошган.
2022 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш молиявий хизматлар (32,2%), савдо (24,4%) ва транспорт (13,0%), хизматларга тўғри келган. Кейинги ўринларни алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,5%), таълим хизматлари (3,6%), ижара (3,0%) ва кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,7%) эгаллаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил январь-сентябрь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди:
- Таълим хизматлари 55%,
- ижара хизматлари 42,1%,
- меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 35,2%,
- соғлиқни сақлаш 34,8%,
- молиявий хизматлар 32,7%,
- бошқа хизматлар 31,1%,
- кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ва соғлиқни сақлаш хизматлари 30,6%,
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 27,7%,
- компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 22,8%,
- шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 22,1%,
- турар жой ва овқатланиш хизматлари 14%, транспорт хизматлари 10,7%,
- савдо хизматлари 9,9%, га ошган.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 45,1% Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Сирдарё (13,6%), Янгиер шаҳри (7,8%) ва Боёвут (7,5%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Аммо, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Ширин (1,4%), Оқолтин (3,1%) ва Сардоба (3,7%) туманларининг ўрни жуда кам.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Боёвут (133,2%), Ховос (115,2%) ва (112,3%) Сардоба туманларида кузатилган.
Изоҳ қолдириш