2023 йил якунларига кўра реал самарали алмашув курси мустаҳкамланди

2023 йил якунларига кўра реал самарали алмашув курси мустаҳкамланди

Халқаро ҳисоб-китоблар банки методологияси7 асосида таҳлил қилинган сўм реал самарали алмашув курси (реал курс) динамикаси 2023 йилда ўсувчи тенденцияни кўрсатди.

Таҳлилларга кўра, сўм реал курси 2019 йилдан 2024 йил январигача 9,8%га мустаҳкамланган.

2023 йил I ярмида реал курс йил бошига нисбатан 9,4 ф.б.га мустаҳкамланган бўлса, август ойидан бошлаб номинал курсда тўғриланиш кузатилди ва курс ўзининг ўрта муддатли трендига қайта бошлади. Йил якунига кўра реал курс ўтган йил мос даврига нисбатан 4,6 ф.б.га мустаҳкамланди.

Реал курс 2019-2021 йилларда нейтрал ҳолатда (ўртача индекси 100,1) шаклланган бўлса, 2022-2023 йилларда мустаҳкамланиб борган (ўртача индекси 108,5).

2019-2023 йилларда сўм реал алмашув курси Хитой (13%), Туркия (34%), Россия (10%) ва Жанубий Корея (17%) валюталарига нисбатан мустаҳкамланган. Германия (1%), Қозоғистон (15%), Қирғизистон (6%) ва Тожикистон (3%) валюталарига нисбатан қадрсизланган.

Мазкур даврда Ўзбекистонда инфляциянинг савдо ҳамкорларга нисбатан юқорилиги реал курс мустаҳкамланишида асосий рол ўйнаган. 2019-2023 йилларда Ўзбекистонда кумулятив инфляция 69%ни ва долларга нисбатан сўм қадрсизланиши 48%ни ташкил қилди. Савдо ҳамкорлари кесимида юқори инфляция Туркия (367%), Қозоғистон (62%), Қирғизистон (54%), Россия (40%) ва Тожикистонда (37%) кузатилди.

Реал алмашув курс ўзининг мувозанатли нархидан юқори шаклланиши экспорт рақобатбардошлигини пасайтириб, ташқи савдо дефицитини кўпайишига олиб келиши мумкин.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар