2023 йил январь-декабрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 28,6%ни ташкил этган.
2023 йил январь-декабрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (31,6%), молиявий (25,2%) ва транспорт (14,0%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни таълим (4,3%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (4,2%) ҳамда яшаш ва овқатланиш хизматлари (3,7%) эгаллаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2023 йил январь-декабрь ойларида деярли барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Бошқа хизматлар 50,1%, савдо хизматлари 14,5%, молиявий хизматлар 14,3%, транспорт хизматлари 12,1%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 9,2%, таълим 7,3%, соғлиқни сақлаш 5,4%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 5,2%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 5,1%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 4,9%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 4,6%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 3,5%га ошган бўлса, ижара хизматлари 15,7%га пасайган.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 45,0% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (12,7%), Ғаллаорол (7,7%) ва Зомин (7,6%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (0,8%), Арнасой (1,6%) ва Зафаробод (1,7%) туманларининг ўрни жуда кам.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах шаҳри (121%), Пахтакор (113,7%) ва Ш.Рашидов (106,9%) туманларида кузатилган.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш