2023 йил III чоракда Хоразм вилоятида 15 143,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,8 фоизни, республикадаги улуши эса 3,3% ни (9 ўрин) ташкил этади.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 4,9 млн. сўмни (8-ўрин), ўсиш суръатлари 102,6% ни ташкил этди.
Тўпроққалъа (136,2 млн. сўм) тумани ва Урганч ш. (16,8 млн. сўм), Янгибозор (5 млн. сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори ҳамда Қўшкўпир (1,5 млн. сўм), Хива (1,8 млн. сўм) ва Хазорасп (1,9 млн. сўм) туманлари энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Тупроққалъа тумани (вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 52,5%), Урганч (16,8%) шаҳри, Урганч (4,4%), Хонқа (3,7%), Шовот (3,7%), Янгибозор (3%) ва Боғот (3%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 21,6% ни ташкил этди ва 2022 йил III чоракга нисбатан 0,1 пунктга ортган.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 647,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 16,2% ни ташкил этди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқаридиган саноатининг улуши – 96,5%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -2,9%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,6%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,02%, ни ташкил қилган.
Жами ишлаб чиқарадиган саноат таркибида машина ва асбоб- ускуналар ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, ярим тиркамалар ва бошқа тайёр буюмларни ишлаб чиқариш соҳасининг улуши – 42,3 % (2022 йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 95,4 %), металлургия саноатининг улуши – 0,3 % (2022 йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 93,5 %), тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 20,5 % (2022 йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 112,4 %), озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 30,8 % (2022 йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 117,2 %), кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 0,7 % (2022 йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 112,4 %), ёғоч ва пўкак буюмлар (мебелдан ташқари), похол ва тўқиш учун материаллардан буюмлар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши – 1,6 % (2022 йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 98,8 %)ни ташкил этди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарадиган саноатда 24,0 минг тонна калава ип (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 6,3% га камайган), 4,6 минг тонна тозаланган ўсимлик ёғи (47,9% га камайган), 98,5 минг тонна пахта чигити (10,8 % га ошган), 59,0 минг тонна пахта толаси (25,1 % га ошган) ишлаб чиқарилган.
Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9 559,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 104,0 % ни, унинг жами саноатдаги улуши 63,1 % ни ташкил этди.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 4 120 тага (шундан 4 083 таси кичик бизнес субъектлари) етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 15,1% ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 99 та лойиҳа бўйича 871,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 5,5 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
Салый Ильясов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш