Аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади

Аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади

“Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5042-сон, 29.03.2021 й.) қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қарорга мувофиқ, республика аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади.

Бунда тегишли ишларни бажариш учун уч йилга қуйидаги имтиёзлар берилади:

- хусусий шериклар олиб кириладиган транспортлар, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар божхона божидан;

- транспортлар ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;

- хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;

- аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар