Ҳафталик котировкалар: 8 киллограммдан ортиқ олтин сотилди

Ҳафталик котировкалар: 8 киллограммдан ортиқ олтин сотилди

2019 йил 16 – 20 декабрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг бир қатор товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 4079,8 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 3404,6 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,5% га пасайиб бир тоннаси учун 6241,7 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,7 млрд сўмлик 4740,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 1,6% га пасайиб, бир тонна учун 2688,0 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида нархлар пасайиб бораётган ўзгаришлар кузатилмоқда. СТ 14-35 ГС арматуранинг нархи 3,2% га пасайиб, бир тоннаси учун 5315,2 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 4,8 минг тоннани ташкил қилган.

Қимматбаҳо металлар бозорида нархлар ўсиб бормоқда. Савдо якунларига кўра ЎзРТХБ да қарийб 3,8 млрд сўмлик 8 килограммдан ортиқ Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 1% га кўпайиб, 1 гр олтин учун 453,1 минг сўмни ташкил қилган.

Цемент бозори ҳам нархлар пасайишини кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 1,7% га тушиб, 496,8 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-750,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақданмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий 2019) даги пахта толаси бўйича нархлар 4,9% га ўсиб, бир тонна учун 14,6 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 14,5 млн сўмгача бўлди.

I-0760 - маркали полиэтиленнинг нархи 1,4% га пасайиб, 10,9 млн сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада жами 1,8 минг тонна полиэтилен сотилган.

Ўтган ҳафтада карбамид бозорида нархлар бироз кўтарилиши кузатилди. Карбамид “В” нинг баҳоси ўтган ҳафтада 0,6% га ўcиб, бир тоннаси учун 1842,1 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 49,1 минг тонна минерал ўғитлари сотилган.

1-навли буғдой унининг биржа бозорида мувозанат ҳолат қайд этилмоқда. Сўнгги савдо ҳафтасида 30,6 минг тонна 1-навли ун биржа савдоларига қўйилди ва шундан қарийб 68 млн сўмлик 29,3 минг тоннаси сотилган. 1-навли ун бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва бир тоннаси учун 2217,2 минг сўмни ташкил этди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар