Алипаша Аҳмедов: 2020 йилда иссиқлик тармоқларини 100 даражагача юқори ҳароратда синашга эришилди

Алипаша Аҳмедов: 2020 йилда иссиқлик тармоқларини 100 даражагача юқори ҳароратда синашга эришилди

АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов 2020 йилда иссиқлик тармоқларини 100 даражагача юқори ҳароратда синашга эришилганлиги тўғрисида маълум қилди.

Иссиқлик таъминоти объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида:

  • республикамиз ҳудудларидаги жами 3 212 та кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди;
  • 50 та марказий ва 87 та локал қозонхона, 852 та қозон, 990,3 км иссиқлик тармоқлари ҳамда 472 дона насос ускунаси мукаммал ва жорий таъмирланди;
  • иссиқлик энергиясининг йўқотишларини камайтириш учун 100 километрдан ортиқ иссиқлик тармоқлари қайта изоляция қилинди;
  • 10 км дан зиёд турли диаметрдаги қувурлар, зулфинлар (задвижка), 11 минг тонна мазут ёқилғиси, 600 тонна сульфат кислота, 350 тонна техник туз, 90 тонна ИОМС (ингибитор солеотложений), 3,5 минг тонна кўмир ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилди;
  • Иссиқлик тармоқларини юқори ҳарорат остида синаш ишлари 2019 йилда 90 даражагача кўтарилган бўлса, 2020 йилда ҳароратни 100 даражагача кўтаришга эришилди. Натижада, иссиқлик таъминоти тизимида 500 га яқин носозликлар аниқланиб, бартараф этилди;
  • Бугунги кунда республикадаги мавжуд 497 дона марказий ва локал қозонхонадаги 1 471 дона қозон ҳамда 2,5 минг километрдан ортиқ иссиқлик тармоқлари орқали 14 мингга яқин кўп квартирали уйлар ҳамда 1 465 та ижтимоий соҳа объектлари ва 1 756 та бошқа объектларни иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар