Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

"Алишер Бурхонович 1 млн вакцинадан 500 мингини ўзимни ҳисобимдан олиб бераман, деди. "Мен Наманганни яхши кўраман, биринчи 50 мингини уларга бергин" деб илтимос қилди. Биз ҳозирда эмлаш масаласини ҳам кўриб чиқаяпмиз. Шунингдек, бугун эрталаб менга хабар қилишдики, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича атиги 11 та ҳолат аниқланган. Бу жуда катта натижа. Биз кўрган чоралар мана шундай натижага эришишимизга замин яратди", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Россиянинг «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмановнинг Ўзбекистонга кўрсатаётгани ёрдами ҳақида тўхталиб ўтган эди.

"Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳонович Усмонов қайси давлатда коронавирусга қарши янги дори топилса, халқим учун ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман, деб айтяпти", деган эди Шавкат Мирзиёев.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар