Дастлабки маълумотларга бўйича 2023 йилнинг январь-март ойларида вилоят корхоналари томонидан 48 429,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 106,1% ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 98 %ни ташкил этди. Шунингдек, тоғ-кон саноати улуши - 1,1%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш улуши – 0,6%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,2%ни ташкил этилгани қайд этилди.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (65,9%), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (11,5%), кийим ишлаб чиқариш (10,9%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (4,0%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Вилоят ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 24,1% ни ташкил этиб, 2022 йил ҳисобот даврига нисбатан 1,7 пунктга кўтарилган.
Ҳудудлар кесимида вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Асака тумани (вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 56,5 %ни) ҳамда Aндижон (13,8%) ва Хонобод (4,1%) шаҳарлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Энг паст кўрсаткич эса Улуғнор (0,7%), Бўстон (0,7%) ва Булоқбоши (0,7%) туманларига тўғри келган.
Саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажмнинг энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (108,2%), Улуғнор (108,0%) ва Асака (107,0%) туманларида қайд этилган бўлса, Избосган (102,3%), Пахтаобод (102,2%) ва Хўжаобод (102,1%) туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми пасайгани кузатилди.
Aҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши вилоят бўйича ўртача 14 459,3 минг сўмни, ҳудудлар кесимида эса йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Aсака тумани (78 174 минг сўм), Хонобод шаҳар (44 182,3 минг сўм) ва Хўжаобод шаҳрида (14 659,5 минг сўм) ўртача вилоят даражаси кўрсаткичидан юқорилигини кўрсатмоқда.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда 674 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, бугунги кунда вилоятда 5544 дона саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 33 740,6 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1% ни, ва унинг жами саноатдаги улуши 69,7% ни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоят жами ҳажмидаги энг юқори улуши Aсака туманида тўғри келиб, 78,1% ни, шунингдек, Хўжаобод туманида 4,3% ни, Aндижон шаҳарига 2,5% ни, Шаҳрихон туманида 2,0% ни ҳамда Олтинкўл туманига 2,0% ни ташкил этди.
Вилоят бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ўртача 10 073,7 минг сўмни ташкил этиб, Aсака (75 202,4 минг сўм) ва Хўжаобод (12 215,4 минг сўм) туманларида вилоят кўрсаткичидан юқори натижага эришилган.
Изоҳ қолдириш