АҚШ Савдо вакили офиси Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига ёрдам беради

АҚШ Савдо вакили офиси Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига ёрдам беради

АҚШ Савдо вакили офиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилот (ЖСТ)га аъзо бўлиш ёрдам беради. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

АҚШ савдо вакилининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси К.Уилсон билан видеоконференция ўтказилиб, Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзо бўлиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Америка томони коронавирус пандемияси даври ва шу билан боғлиқ жорий йилнинг апрель ойи охиригача Женевадаги ЖСТ штаб-квартирасидаги тадбирларнинг бекор қилиниши Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишига ва унга аъзо мамлакатлар билан бўладиган музокараларга янада пухта ва сифатли тайёргарлик кўриш имкониятидан Ўзбекистон томони фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдирди”, дейилган хабарда.

Шунингдек, томонлар кун тартибини янада жадал ва тезкор ишлаб чиқишга имкон берадиган республиканинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида барча тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида, шу каби видеоконференцияларни мунтазам равишда ўтказиш орқали тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар