Берлинда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинади

Берлинда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинади

2020 йилнинг 24-26 февраль кунлари Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат делегацияси Берлин шаҳрида бўлиб турибди. Делегатция таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидходжаев ҳам бор.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг ички ривожланиши ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

Тадбир доирасида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер, Иқтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал уюшма бошқаруви раиси М.Шуманн, Фан ва сиёсат жамғармаси – халқаро сиёсат ва хавфсизлик институти раҳбари Ф.Пертесом билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги жамғармалар вакиллари билан ҳам алоҳида музокаралар режалаштирилган. Шунингдек, Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар марказида «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар