Бухоро вилояти ҳокими вилоят аҳолисига мурожаат қилди

Бухоро вилояти ҳокими вилоят аҳолисига мурожаат қилди

Республикамизда сўнгги йилларда туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари томонидан ҳар йилги жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ҳамда келгуси йилда ҳудудни комплекс ривожлантиришга бағишланган халққа мурожаатлари анъанага айланиб бормоқда. 2021 йилни 17 декабрь куни Бухоро вилоят ҳокими Б.Зарипов Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Бухоро вилоятида 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлари, шунингдек, вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичларини ва аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш бўйича эришилиши кутилаётган кейинги 5 йиллик режаси бўйича мурожаати қилди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Самарқанд филиали мутахассислари томонидан ушбу мурожаатнинг лингвистик контент-таҳлили ўтказилди. Экспертлар тасвирий ифодаловчи сўзлар орқали вилоят ҳокимининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кўпроқ эътиборни қайси соҳа ва тармоққа қаратаётганини аниқлашди.

Вилоят ҳокими ўз мурожатномасида жами 9120 та сўздан фойдаланган ва энг кўп эътибор қаратган йўналиш – бу “хизмат” – 43 марта,маҳсулот” - 32 марта, саноат” - 25 марта, таълим” - 52 марта,қиймат” - 33 марта, ичимлик” – 28 марта, туризм” - 15 марта, “ёшлар” – 21 марта, “тадбиркор” - 23 марта, “маҳаллий” - 31 марта, “реконструкция ” - 16 марта, “инвестиция-инвестор” – сўзлари 20 марта, “экспорт”- 4 марта, “импорт”- ишлатилмаган, “хорижий” – 16 марта, “электр” – 32 марта, “газ” – 16 марта, “оилавий” – 12 марта, “дафтар” – 10 марта, “тиббиёт” – 26 марта, “мактаб (мактабгача)” – сўзлари 50 мартадан ишлатилган.

“Хизмат”, “маҳсулот”, “саноат” ва “қиймат” йўналишлари бўйича тўхталиб ўтадиган бўлсак, жорий йил якунларига кўра вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 37 трлн.сўмни, ўсиш суръати эса 107 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Жумладан, 30,2 трлн.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўсиш суръати 106,1 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 19,5 трлн.сўмга етиб, ўсиш суръати 103,2 фоизни, хизматлар ҳажми 13,8 трлн.сўмни ва ўсиш суръати 128,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Келгуси 5 йилликда эса ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 43,2 трлн. сўмдан 73,5 трлн.сўмга (1,5 баробар), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22,2 трлн. сўмдан 40,8 трлн.сўмга (1,5 баробар), қурилиш пудрат ишлари ҳажми 8 трлн.сўмдан 13,8 трлн.сўмга (1,5 баробар), қишлоқ хўжалиги ҳажми 33,1 трлн.сўмдан 52,1 трлн.сўмга (1,2 баробар) ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажми 18,9 трлн.сўмдан 57,1 трлн.сўмга (2,7 баробар) етказиш режалаштирилган.

Бу орқали 2026 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 35,1 млн.сўм (1,3 баробар), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 24,9 млн.сўм (1,1 баробар), саноат 19,5 млн.сўм (1,4 баробар) ҳамда хизмат 27,3 млн.сўмга (2,5 баровар) етиши таъминланади.

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва ҳудудий инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича вилоятда 2022 йилда умумий қиймати 3319,9 млрд сўмлик 157 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 5084 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

2022 йилда туманларда қишлоқ хўжалиги ва томорқаларни ривожлантириш бўйича қишлоқ хўжалиги кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида пахтачилик ва ғаллачилик кластер корхоналари томонидан қиймати 2 657 млрд.сўм қийматга эга бўлган 32 та лойиҳа белгилаб олинди. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.

2022-2026 йиллар давомида чорвачилик, паррандачилик, қоракўлчилик ва пиллачилик соҳаларини ривожлантириш мақсадида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади, яъни: умумий қиймати 2,9 трлн.сўмлик 263 та янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали четдан 72,8 минг бош наслли қорамол олиб келинади ҳамда 7 мингдан зиёд янги иш ўрни, паррандачилик соҳасида умумий қиймати 806 млрд.сўмлик 300 та янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 6 мингдан зиёд янги иш ўрни, қоракўлчилик соҳасида умумий қиймати 26,8 млрд.сўмлик 30 та янги лойиҳаларни амалага ошириш ва четдан 14,2 минг бош майда шохли мол олиб келиш орқали мингдан зиёд янги иш ўрни, пиллачилик соҳасида эса умумий қиймати 16,2 млрд.сўмлик 28 та янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 3,8 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилади.

Маҳаллий бюджет” йўналиши бўйича йил якунига қадар 2218 млрд.сўм (режага нисбатан 125 фоиз) тушум тушиши таъминланиб, маҳаллий бюджетга 585 млрд. сўмлик орттирилган маблағ қолиши кутилмоқда.

Орттириб қолдирилган маблағларнинг 433 млрд.сўми ижтимоий соҳа ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишга, 119 млрд.сўми Ёшлар ва Аёллар дафтарлари жамғармаларига ҳамда 26 млрд.сўми ҳарбий-маъмурий сектор харажатларига сарфланмоқда.

Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда маҳаллий бюджет даромадлари 2,9 трлн.сўмдан 4,7 трлн.сўмга етади ёки 1,6 баробарга ўсишга эришилади.

Умумий даромадлар эса 19,1 трлн.сўмни, маҳаллий бюджет даромадлари 15,1 трлн.сўмни, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қоладиган даромадлар 3,0 трлн.сўмни ташкил этади.

“Ишсизлик” ва “камбағалликни қисқартириш” йўналишлари бўйича жорий йил якунига қадар 44,5 мингта янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режага нисбаттан 150,5 фоизга бажарилишига эришилади.

2022 йилда вилоятда ишсизлик даражасини қисқартириш мақсадида 120 мингта иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, жумладан: оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда 800 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 45 мингта, аҳолига 6 минг. гектар ер майдонларини ижара асосида ажратиш орқали 25 мингта, ҳудудий инвестиция дастурлари лойиҳалари ҳисобига 11,3 мингта, йирик тармоқ лойиҳалари ҳисобига 1,6 мингта, давлат ва хусусий сектордаги бўш иш ўринлари орқали 21,7 мингта, бошқа йўналишларда 16 мингта янги иш ўринлари яратилади.

2022-2026 йиллар давомида вилоятда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш мақсадида 280 мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, жумладан, йирик тармоқ инвестиция лойиҳалари ҳисобига 8,4 мингта, ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобига 56,6 мингта, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилади ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобидан 144,3 мингта, ижтимоий инфратузилма объектларини ишга тушириш ҳисобидан 4,9 мингта, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан эса 65,8 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Қоракўл, Олот, Жондор ва Пешку туманларида 3 мингта доимий иш ўрни яратиш, йилига 110 млн. долларлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

“Инвестиция” ва “экспорт” йўналишлари бўйича вилоятда 2021 йил якуни билан 6,6 трлн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 1 229 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 12 951 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

2022-2026 йиллар давомида 8 млрд. долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, вилоятни ривожлантириш дастурларига мувофиқ, 95,4 трлн. сўмга тенг бўлган 5 000 та лойиҳа ишга туширилади ҳамда 65 000 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, ушбу даврда қиймати 5 870,0 млн. долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилади ва ўзлаштирилади.

Товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 6,1 баробарга ошириш ва 1 002,0 млн. долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Қоракўл туманида қиймати 2,7 млн. долларлик, йилига 1,3 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплекси барпо этилади. Энг замонавий технологиялар асосида, йилига 770 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини ижроси бўйича жами 476 та МФЙда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича 2022 йилда 22 та қишлоқларда ва шаҳарлардаги 4 та маҳаллаларда ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 296,3 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур маблағлар ҳисобидан 21 та мактаблар, 13 та мактабгача таълим муассасалари, 13 та соғлиқни сақлаш муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу билан бирга, 273,0 км ичимлик сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 232 км автомобиль йўллари таъмирлаш, хусусан, 198,2 км йўллар асфальтлаштириш, 33,8 км йўлларни шағалаштириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, тармоқ корхоналари ҳисобидан 117 км электр тармоқлари, 31,3 км табиий газ тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади.

Келгуси беш йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 110 та қишлоқ ва 20 та маҳаллани ободонлаштириш ишларига бюджетдан 2,1 трлн.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Урбанизация дастури ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 611 та 18 064 хонадонли кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

Хусусан, “Янги Ўзбекистон” дастури доирасида ташабускор тадбиркорларнинг жами 768,3 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 197 та 3940 хонадонли кўп квартирали уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон массивлари” барпо этилади.

Аҳолининг “уй-жой ва коммунал хизматлари билан таъминлаш” ва “яшаш шароитларини яхшилаш” йўналишларида жорий йилда жами 77 та 2280 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Қурилаётган мазкур уйлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож 1790 нафар фуқароларга ажратилиб, Давлат бюджетидан ипотека кредити дастлабки бадалининг бир қисмини қоплаш учун 92,0 млрд.сўм субсидиялар ажратилади. Жорий йилда 2 трлн. 619 млрд.сўм уй-жой қуриш, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этишга йўналтирилади, вилоятда 2022 йилда 106 та 3008 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Вилоятда истеъмолчиларнинг электр таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида тасдиқланган дастур доирасида жами 154,5 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан, 1100,0 км узунликдаги электр тармоқлари ва 293 та транформаторларни қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Келгуси йилда электр-энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 228,4 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 1058,3 км электр тармоқлари ва 288 та трансформатор пунктлари ҳамда 12 та подстанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

2022-2026 йилларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 5574 км электр тармоқларини тортиш ва 1481 та трансформатор пунктларини ўрнатиш ҳамда 27 та подстанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу ишларга тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 1 117,8 млрд.сўм ажратилади. Вилоятда 1,6 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан, 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станцияларини барпо этилади.

Ушбу станциялар йилига 6,3 миллиард кило-ватт соат ёки вилоят эҳтиёжига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради.

2023 йилда Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати 1 минг мега-ватт бўлган 2 та шамол электр станцияси, 2022 йилда Бухоро туманида 270 мега-ватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси, 2025 йилда ХМК техник кўмагида Олот туманида қуввати 250 мега-ватт бўлган қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиши режалаштирилмоқда.

Аҳолининг табиий газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида жами 6,62 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 55,1 км газ тармоқлари ҳамда 133 та газ тақсимлаш пунктларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.

Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида жами 8,37 млрд. сўм маблағлар эвазига, 290 км оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, 107 та базавий станциялар қурилди.

Шаҳарлар ва туманлардаги автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш мақсадида тасдиқланган дастурлар доирасида республика бюджетидан ажратилган жами 524,6 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 1156 км ички йўллар таъмирланди, хусусан 816,8 км йўллар асфальтлаштирилиб 340 км тупроқ йўлларга шағал ётқизилди ҳамда 57 та кўприк таъмирланди. Шу билан бир қаторда маҳалий бюджетдан ажратилган жами 2,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан туманлардаги 1000 км га яқин тупроқ йўллар шағаллаштирилди.

2022 йилда маҳаллаларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси таъминотини яхшилаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича 418,2 км (умумфойдаланувдаги йўллар 175,7 км, ички йўллар 242,5 км) автомобиль йўллар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Мазкур ишларга жами 1103,5 млрд.сўм (Халқаро молия институтлари кредит маблағларидан 971,0 млрд.сўм ҳамда бюджет маблағларидан 132,5 млрд.сўм сарфланади.

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасида 2022-2026 йилларда жами 3742 км шундан, 380 км халқаро ва 866 км давлат аҳамиятидаги йўллар, 1652 км. маҳаллий аҳамиятидаги ва 844 км. ички йўлларда ҳамда 412 та кўприкларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу ишлар учун жами 6132,4 млрд.сўм, хусусан, ХМИ кредит маблағларидан 2875,1 млрд.сўм ҳамда бюджет маблағларидан 3257,1 млрд.сўм сарфланади.

Бунинг натижасида, келгуси 5 йилда умумфойдаланувдаги йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 100 фоизга, ички йўлларнинг таъмирланганлик даражаси 55 фоиздан – 74 фоизга етказилади.

Жорий йилда туманлар аҳолисини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш борасида қиймати 139 млн. доллар (Жаҳон банки кредити – 82 млн.долл.) бўлган “Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси якунига етказилди ва ушбу туманларда 200 мингдан ортиқ аҳоли илк бор марказлашган сифатли ичимлик суви билан таъминланди.

Ичимлик ва оқова суви таъминотини яхшилаш борасида 2022 йилда 346,2 км ичимлик суви ҳамда 12,8 км оқова суви тармоқларини тортиш, 11 та ичимлик суви ва оқова иншоотларини қуриш режалаштирилган бўлиб мазкур мақсадларга жами 46,1 млрд.сўм Республика бюджети ва 171,5 млрд.сўм Халқаро молия институтлари маблағлар йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 69 фоиздан 73 фоизга етказилади.

2022-2026 йилларда ичимлик сув таъминоти ва оқава тизимини яхшилаш борасида жами 2435 км ичимлик суви ҳамда 625 км оқова тармоқларини тортиш, 121 та ичимлик суви ва оқова иншоотларини қуриш мўлжалланган. Бу орқали вилоят аҳолисининг 93 фоизи марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминланади. Мазкур мақсадларга 4035 млрд.сўм йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Туризм соҳасида жорий йилда 78 та янги катта-кичик меҳмонхоналар ташкил этилиши эвазига улар сони 415 тага шундан, меҳмонхоналар сони 163 тага, оилавий меҳмон уйлари 198 тага, ҳостел ва мотеллар сони 53 тага етказилди. 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,1 млн. нафарга етиб, бунда хорижий туристлар сони 41,2 минг нафардан ошгани кузатилди. 78 та тадбиркорлик субъектларига 1,2 млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари берилди, 27 та бизнес вакилларига 1,6 млрд.сўмлик ссудалар ажратилди.

Туризм инфратузилмасини яхшилаш ва янги туризм объектларини барпо этилиши эвазига 450 дан ортиқ қўшимча янги иш ўринлари ташкил этилиб, хорижий сайёҳлардан йиллик тушум ҳажми 60,6 млрд. сўмга етди.

Келгуси беш йилда вилоятга хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимининг ошишини инобатга олиб, 2026 йилга қадар жами меҳмонхоналар сонини 679 тага етказиш белгилаб олинган.

2026 йилга бориб вилоятга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий туристлар сони 5,1 миллион нафарга етади. Бунда, маҳаллий сайёҳлар сони 4,1 млн нафарга ва хорижий сайёҳлар сони 1,0 млн нафарга етказилади.

Туризм соҳасига хизмат кўрсатиш йўналишларида 5,8 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Хорижий ва маҳаллий туристлар сонини ошириш, уларнинг вилоятда бўлиш муддатларини узайтириш мақсадида 2022-2026 йиллар давомида 60 та янги туристик маршрутлар-йўналишлар ташкил қилинади.

Вилоятнинг туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)ларида 7 та “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ва “Туризм кўчаси” ташкил этилади.

2022-2026 йиллар давомида Арк қўрғонининг вайрон қилинган қисмини қайта тиклаш, Қоракўл туманидаги Пойкент археологик ёдгорлигини “Пойкент – очиқ осмон остидаги музей”га айлантириш, “Бухоро тарихи музейи” лойиҳалари амалга оширилади.

“Таълим”, “мактаб” ва “Соғлиқни сақлаш” йўналишлари бўйича вилоятда мактабгача таълим ёшдаги болалар қамров даражасини ошириш мақсадида 72,5 млрд. сўм ва маҳаллий бюджетдан 64,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 1 725 та мактабгача таълим ташкилотларида 110 минг нафар бола қамраб олинди ҳамда қамров даражаси 80 фоизга етказилди.

Умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 191,8 млрд. сўм ҳамда маҳаллий бюджетдан 10 млрд. сўм ажратилди.

Умумтаълим мактабларининг битирувчилари 2021 йилда 12034 нафари (32,9%) олий таълим кирган бўлса, 2026 йига келиб эса ушбу кўрсаткични 8078 нафарга (41,2%) етказиш режалаштирилган.

Келгуси беш йилда мактабгача таълим ёшдаги болалар қамровини вилоятда ошириш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини ташкил қилиш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил қилиш, муқобил таълим шаклларни жорий этиш оқали Олот (87,7%), Қоракўл (86,3%), Бухоро (85,4%), Когон (79,5%), Жондор (85,3%) туманларида қамров даражасини оширилади.

2022-2026 йилларда ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, марказлаштирилган ичимлик сув таъминотини яхшилаш, автомобиль йўллари равонлигини ошириш мақсадида жами 15,9 трлн. сўм маблағлар ўзлаштирилади.

Олий таълимга қамров даражасини ошириш мақсадида 2022-2026 йилларда олий таълим муассасалари сони 6 тадан 10 тага етказилади. Шу билан бирга, мавжуд олий таълим муассасаларида 15 та ўқув, 8 та ётоқхона биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига жами 450,5 млрд.сўм йўналтирилади.

Жорий йилда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан 27 та соғлиқни сақлаш объектлари қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди, хусусан 20 та қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар, 7 та марказий шифохона ҳамда клиникаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида 2022-2026 йилларда аҳоли саломатлиги, сурункали касалликларни даволаш ва профилактика қилиш, сифатли ва малакали тиббий хизматларни маҳаллагача етказилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан 612,5 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ҳисобига 121 та соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструция ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Келгуси беш йилда Бухоро шаҳрида “тиббиёт шаҳарчаси” ташкил қилиш лойиҳаси доирасида умумий қиймати 15,4 млн. доллар, шундан банк кредити 3,4 млн. доллар бўлган 18 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги клиникасини тўлақонли фаолият юритиши учун бюджет маблағлари ҳисобидан қиймати 5,3 млн. доллар бўлган замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади.

2022 йилда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” тизими бўйича ишларни ташкил этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича, “Аёллар дафтари”га киритилиши режалаштирилган хотин-қизларнинг 12113 нафари бандлиги таъминланади, 164 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, оғир ижтимоий аҳволда, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланади, 89 нафар ногиронлиги бўлган аёлларга жарроҳлик амалиёти ўтказилади, 233 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади, 2799 нафар аёллар онлайн ва офлайн тарзда ўқитилиб, бандлиги таъминланади, 1388 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, 4082 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади, 11094 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашилади.

“Ёшлар дафтари”даги ёшлар билан иш билан таъминлаш мақсадида устоз-шогирд лойиҳаси доирасида ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш орқали жами 32 минг нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича Вилоятда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 15,5 млн. дона, шундан куз мавсумида 5,8 млн. дона ва 2022 йилнинг баҳор мавсумида 9,6 млн. дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.

2022 йилда “Bukhara City” мажмуасини барпо этилиши бўйича 24,9 гектарда 38 лотдан иборат турар жой (биринчи ва иккинчи қаватларида тижорат объектлари) биноси кўзда тутилган.

2022-2026 йилларда туманларда жами 221,6 гектардан иборат 42 та янги кичик саноат ва Ёшлар тадбиркорлик саноат зоналари ташкил этилади.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ҳамда IT соҳасини вилоятда ривожлантириш мақсадида Қоракўл туманида умумий майдони 13,2 гектар 16 та бинодан IT кластери ташкил этилади.

Вилоятда 2022-2026 йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 200 минг гектар оборотдан чиққан ерлар фойдаланишга қайтарилади, аҳоли хонадонларидаги жами 14 минг гектар майдонда иссиқхоналар қурилади ҳамда 15 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари аҳолига ижарага берилади ва натижада 1 гектар ердан олинадиган даромад 7 минг долларга етади (2 баробарга ошади).

2022-2026 йиллар давомида қўшимча 2 минг гектар майдонда сабзовот етиштириш, 9 минг гектар интенсив боғ, 7,5 минг гектар интенсив узумзорлар ташкил этилиб, 10 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Умумий қиймати 1,1 трлн.сўмлик 45 та мева-сабзавотчилик лойиҳалари амалга оширилиб, 2 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар