2023 йил январь-сентябрь ойларида жами 22,1 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 106,0%га ўсган ҳамда республикадаги улуши 5% ташкил этган.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 10 944,3 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,2%га ўсган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг аҳоли жон бошига юқори кўрсаткичлари Қоровулбозор т. (574,0 млн. сўм), Когон т. (15,3 млн. сўм) ҳамда Когон ш. (11,3 млн. сўм) ўртача вилоят кўрсаткичидан (10,9 млн. сўм) юқорилигини кўрсатган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида вилоятда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилишида юқори улуш Ғиждувон (21%), Қоракўл (16,5%), Ромитан (16,3%), Бухоро ш. (12,8%) ҳамда Когон (6,8%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
2023 йил январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 20 868,2 млрд. сўм ёки жами саноат маҳсулотларининг 94,3%ни ташкил этган.
Жами саноат таркибида кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасининг улуши – 48,6%, тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасининг улуши – 20,9%, озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 14,9%, бошқа нометалл минерал маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг улуши – 4,8% ва кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 2,2% ташкил этган.
Вилоят бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган истеъмол маҳсулотлари 792,1 минг сўм, шаҳар ва туманлар кесимида юқори кўрсаткичлар Қоровулбозор туманида – 14 035,2 минг сўмни, Когон туманида – 4 943,1 минг сўмни, Бухоро шаҳрида – 3 442,6 минг сўмни ташкил этган.
2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 7 055,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 31,9 % ни ташкил этган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ардашер Муртазаев
Изоҳ қолдириш