Бухоро вилояти хизматлар соҳасининг 2023 йил январь-сентябр ойлари якунлари таҳлил қилинди

Бухоро вилояти хизматлар соҳасининг 2023 йил январь-сентябр ойлари якунлари таҳлил қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябр ойларида вилоятда хизматлар соҳасининг умумий ҳажми 13 726,3 млрд. сўмни, шу жумладан, кичик тадбиркорлик соҳаларида кўрсатилган хизматлар – 60,9% ва жами корхоналарда хизматлар соҳасидаги корхоналар улуши 68,0% ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 109,3%га ўсишга эришди.

Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Бухоро (115,0%) ва Когон (112,2%) шаҳарлари, Қоровулбозор (113,0%), Ромитан (109,8%), Олот (108,9%), Когон (108,7%), Бухоро (108,5%) туманларида кузатилган бўлса, Вобкент (88,1%) ва Шофиркон (106,0%) туманларида аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.

Шаҳар ва туманлар кесимида хизматлар соҳасининг энг юқори ҳажми Бухоро (5 262,5 млрд. сўм) шаҳар, Ғиждувон (1 697,7 млрд. сўм), Вобкент (916,4 млрд. сўм), Ромитан(790,6 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Қоровулбозор (273,1 млрд. сўм) ва Когон (457,1 млрд. сўм) туманларини келтириб ўтиш мумкин.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларининг ҳажми 6 787,5 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 107,5%га ўсишга эришди.

Ҳисобот даврида хизматлар соҳасининг асосий турлари бўйича кўрсаткичлари қуйидагича акс этди, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 546,7 млрд. сўм, молиявий хизматлар 2 899,6 млрд. сўм, транспорт хизматлари 2 856,9 млрд. сўм, автотранспорт хизматлари 2 574,7 млрд. сўм, Яшаш ва овқатланиш хизматлари 537,3 млрд. сўм, Савдо хизматлари 4 167,6 млрд. сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 262,8 млрд. сўм, таълим соҳасидаги хизматлар 756,4 млрд. сўм, соғлиқни салаш соҳасидаги хизматлар 266,5 млрд. сўм, ижара хизматлари 286,8 млрд. сўм, компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 284,6 млрд. сўм, шахсий хизматлар 318,6 млрд. сўм, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 124,7 млрд. сўм ва бошқа турдаги хизматлар 417,8 млрд. сўмни ташкил қилди.

Ғолибжон Турсунқулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд ҳудудий филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар