Бухоро вилоятида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлил қилинди

Бухоро вилоятида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлил қилинди

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 18 718,0 млрд. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 106,6% ни ташкил этди. Молиялаштиришнинг манбалари бўйича таҳлил қилинганда, жорий даврда ўзлаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг катта қисми – 9 331,9 млрд. сўм ёки 49,8% хорижий инвестициялари ва кредитлари, 6 810,2 млрд. сўм, ёки 36,4% корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

2023 йил январь-сентябрь ойларида жами асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 2 361,4 млрд. сўм, жами инвестициялардаги улуши 12,6% ни, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан эса 16 356,6 млрд. сўм, жами инвестициялардаги улуши 87,4% ни ташкил қилган.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг технологик таркибида қурилиш-монтаж ишлари бўйича 9 565,3 млрд. сўм ўзлаштирилган бўлиб, жами инвестицияларнинг 51,4% ни ташкил этди, машина, ускуналар ва жиҳозларни харид қилишга 7 470,3 млрд. сўм (жами инвестициялардаги улуши 39,9% и) ва бошқа харажатларга 1 682,4 млрд. сўм (жами инвестициялардаги улуши 9,0%) инвестициялар ўзлаштирилган.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар Бухоро ш. 4 405,8 млрд. сўм, ўсиш суръати 97,3% ни, Ромитан т. 3 098,6 млрд. сўм, ўсиш суръати 82,9% ни, Ғиждувон т. 2 131,7 млрд. сўмлик асосий капиталга инвестициялар киритилган ўсиш суръати ўтган йилни мос даврига нисбатан 3.1 баробар кўпайган..

Туманлар кесимида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг аҳоли жонбошига тақсимотида энг юқори кўрсаткични Қоровулбозор тумани эгаллади. Ушбу ҳудудда асосий капиталга киритилган инвестициялар аҳоли жон бошига 72 618,2 минг сўмни, ўсиш суръати 141,3% ни ташкил қилди. Кейинги ўринни Ромитан тумани ҳудудида асосий капиталга киритилган инвестициялар аҳоли жон бошига 20 671,1 минг сўмни, ўсиш суръати 81,4% ни ташкил қилди. Учинчи ўринда Когон тумани ҳудудида асосий капиталга киритилган инвестициялар аҳоли жон бошига 16 549,1 минг сўмни, ўсиш суръати 44,0% ни ташкил қилган.

Муртазаев Ардашер

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар