Бухоро вилоятида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида ташқи савдо айланмаси таҳлили

Бухоро вилоятида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида ташқи савдо айланмаси таҳлили

2023 йил январ-сентябрь ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 894,7 млн. долларга етди ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 32,9 млн. долларга ёки 3,8% га ўсган. Экспорт ҳажми 223,9 млн. долларга (5,9% га ўсган) ва импорт ҳажми 670,7 млн. долларга (3,1% га ўсган) етди.

Бухоро вилояти жаҳоннинг 63 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерациясида (36,0%), Хитой Халқ Республикасида (17,4%), Турманистонга (8,0%) ва Қозоғистонда (6,3%) қайд этилган.

2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида Бухоро вилояти ташқи савдо айланмасининг 56,5% улуши МДҲ давлатларига тўғри келиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3%га ўсган.

Вилоятнинг бошқа хорижий давлатлар билан ТСА 2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 26,5% га кўпайди ва жами ТСАдаги улуши 32,4% ни ташкил этган.

Вилоятда ташқи савдо айланмаси бўйича энг юқори улушни Қоровулбозор 38,1 % билан 340,6 млн. долларни, энг қуйи улушни Олот тумани 1,1% билан 9,6 млн. долларни ташкил этди.

Муртазаев Ардашер

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар