2022 йилнинг I чорагида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМдаги улуши 66,7%ни ташкил қилди (2021 йилнинг мос даврида 67,3%). Кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.
Саноат маҳсулотлари
Вилоятда 4 565,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,8%ни ташкил этган.
Вилоят саноат маҳсулотлари таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 4,94% (225,5 млрд.сўм), ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши – 89,6% (4090,5 млрд.сўм), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши – 4,67% (213,2 млрд.сўм), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши – 0,8% (36,7 млрд.сўм)ни ташкил қилган.
Вилоятда саноат маҳсулотларининг 68,3 фоизи вилоятнинг 4 та ҳудуди, жумладан, Қоровулбозор (38,5%), Ғиждувон (12,4%), Ромитан (7,8%) туманлари ҳамда Бухоро шаҳри (9,6%)га тўғри келади. Когон (5,4%), Қоракўл (4,7%) туманлари ва Когон шаҳри (6,4%)ларда саноат маҳсулотлари ҳажмида улушни ўртача атрофида ташкил этса, Пешкў (3,8%), Жондор (3,3%), Шофиркон (2,6%), Вобкент (2,5%), Бухоро (1,8%), Олот (1,2%) туманларида эса ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмида паст улушни ташкил қилган.
Жумладан, энг юқори кўрсаткични ташкил қилган Қоровулбозор туманида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми (1608,9 млрд.сўм) Олот туманига (51,1 млрд.сўм) нисбатан 31,5 баравар, Бухоро туманига (143,2 млрд.сўм) нисбатан 11,2 баравар зиёд бўлган.
Шу билан бирга ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати Олот (116,1%), Ғиждувон (114,6%), Ромитан (112,8%) туманларида энг юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, Қоровулбозор (76,9%), Жондор (100,3%) ҳамда Бухоро (104,2 %) туманларида энг паст кўрсаткични ташкил қилган.
Бундан ташқари вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 37,8 фоизи (1547,4 млрд.сўм) кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 30,7 фоизи (1255,4 млрд.сўм) тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 15,6 фоизи (638, 8 млрд.сўм) озиқ-овқат саноатига ҳамда 15.9 фоизи қолган бошқа йўналишларда ишлаб чиқарилган.
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 2305,9 минг сўмни ташкил қилган ҳолда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 92,4 фоизни ташкил этган.
Туман (шаҳар)лар кесимида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми Қоровулбозор (84114,9 минг сўм), Когон шаҳри (4212,3 минг сўм), Когон тумани (2761,4 минг сўм), Ромитан (2182,9 минг сўм) туманларида вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган. Жондор (746,9 минг сўм), Вобкент (723,4 минг сўм), Олот (503,3 минг сўм) туманлари вилоят ўртача кўрсаткичига нисбатан сезиларли паст кўрсатгични қайд этган. Жумладан, энг юқори кўрсатгич қайд қилинган Қоровулбозор туманида жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми Олот туманига нисбатан 167,1 баравар зиёд бўлган.
Истеъмол моллари
Вилоятда жами 1899,5 млрд.сўмлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,5%) истеъмол моллари ишлаб чиқарилган бўлиб, аҳоли жон бошига нисбатан ўртача кўрсаткичи 959,3 минг сўмни ташкил қилган. Жумладан, истеъмол моллари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари - 540,8 млрд.сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари - 1303,8 млрд.сўм, спиртли ичимликлар - 54,9 млрд.сўмни ташкил қилган.
Таҳлил қилинган даврда, ҳудудлар бўйича ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми ўртасидаги фарқ сезиларли даражада бўлган.
Туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми бўйича, Қоровулбозор тумани (32,7%), Бухоро шаҳри (18,1%), Ғиждувон (11,8%), Когон (5,85%), туманларининг кўрсаткичи вилоятнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан юқори бўлган.
Шофиркон (62,3 млрд.сўм), Пешкў (49,1 млрд.сўм), Ромитан (45,1 млрд.сўм), Олот (26,9 млрд.сўм) туманларида вилоятнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан паст тенденцияни ташкил қилган.
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари ҳажмининг ўртача кўрсаткичи 959,3 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1%га камайган.
Когон (1514,0 минг сўм), Бухоро (1212,1минг сўм) шаҳарлари, Қоровулбозор (32,5 млрд.сўм), Ғиждувон (718,0 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори улушни ташкил қилган.
Пешкў (386,9 минг сўм), Шофиркон (342,1 минг сўм), Ромитан (307,8 минг сўм), Олот (265,0 минг сўм) туманлари жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми бўйича вилоятда паст кўрсаткични ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш