Бухоро шаҳридаги “Ideal Lift” МЧЖ ва Жанубий Кореянинг Songuo Mobility Innovation CO, LTD. компанияси билан ҳамкорликда вилоятда электромобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
1 млрд 210 млн долларга тенг бўлган лойиҳа йилига 30 минг дона электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиши кўзда тутилган.
“Лойиҳани амалга ошириш натижасида 450 нафардан зиёд ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади. Бу лойиҳа ташқи бозорда республиканинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзбек истеъмолчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади”, - дейди “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов.
Жанубий Кореянинг Songuo Mobility Innovation CO., LTD. етакчи компанияси ҳамда Бухоро шаҳридаги “Ideal Lift” МЧЖ томонидан икки томонлама, шунингдек, лойиҳа бўйича тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида битим, жумладан юқори технологияли ускуналарни етказиб бериш, лойиҳалаштириш, монтаж жараёни давомида назорат қилиш ва электромобиллар ишлаб чиқариш назарда тутилган шартнома имзоланди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш