Бухорода "темир дафтар"га киритилган оилаларга жами 10 миллиард сўм тарқатилди

Бухорода

2020 йил 29-30 июль кунлари сектор раҳбарлари бошчилигида Бухоро вилоятидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз яшовчи ва ўзгалар мададига муҳтож оилаларга хайрия маблағлари тарқатилди, деб хабар қилмоқда Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси ахборот хизмати.

Бухоро вилояти бўйича 13544 та кам даромадли “темир дафтар”га киритилган, пандимея сабабли даромадидан айрилган, эҳтиёжманд оиланинг 50 минг нафар аъзоси учун ажратилган 200 минг сўмдан, жами 10 млрд. сўм пул маблағлари сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида манзилли равишда тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан республика миқёсида 400 минг эҳтиёжманд оилаларнинг 1,7 млн. нафар аъзосига 380 млрд. сўм пул маблағи тарқатилиб, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Ажратилган маблағларнинг, эҳтиёжманд оилаларга, ўз вақтида етиб бориши Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам ажратилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқилиши тизими йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси назоратида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси шу куннинг ўзида сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кӯриб чиқилиб, моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш орқали ижобий ҳал этилиши таъминланди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар