«Cуперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланди

«Cуперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг («суперконтракт») минимал миқдорлари тасдиқланди (PDF), дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

«Суперконтракт»нинг минимал миқдорлари 2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан олинган.

Шунингдек, «суперконтракт»ларнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда 2021/2022 ўқув йили учун амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилиши ва коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилиши белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар