Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон фуқароларининг реал даромадлари ҳақида маълумот берди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон фуқароларининг реал даромадлари ҳақида маълумот берди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 176 триллион сўмни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳрида (10,5 миллион сўм) ҳамда Навоий (8,3 миллион сўм), Бухоро (6,4 миллион сўм) ва Тошкент вилоятларида (5,5 миллион сўм) ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди.

Энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида (3,8 миллион сўм), Наманган (3,9 миллион сўм) ва Фарғона (4 миллион сўм) вилоятларида қайд этилди.

Аҳоли даромадлари бўйича реал ўсиш суръатларини ҳисоблашда, нарх омиллари таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида, инфляция кўрсаткичларининг асосий турларидан бири — истеъмол нархлари индексидан (ИНИ) фойдаланилади. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли 2019 йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиши суръати 101,5 фоизни ташкил этган.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси даврида аҳоли жон бошига реал даромадлар ўсишига сезиларли таъсир этди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Навоий (5,2 фоиз) ва Жиззах (4,1 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри (4,8 фоиз) Андижон (1,5 фоиз) Қашқадарё (1,2 фоиз), Фарғона (0,7 фоиз) ва Сирдарё (0,6 фоиз) вилоятларида аҳоли жон бошига реал даромадларнинг пасайиши кузатилган.

Аҳоли умумий даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 69,4 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 24,8 фоизини ташкил этувчи трансфердан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар