Март ойида ишбилармонлик фаоллиги ўртача ўсишни кўрсатди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Март ойида ишбилармонлик фаоллиги ўртача ўсишни кўрсатди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил март ойида 1026 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 2,6 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 16 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган

2022 йилнинг март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,6 фоизга ошиб, 1026 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 0,9 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,7 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,7 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 5,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Навоий вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган

2022 йил март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга (2022 йил февраль) нисбатан ўсиш кузатилган. Навоий (45,8%), Жиззах (38,4%), Бухоро (36,8%) ва Сирдарё (29,4%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс Қашқадарё вилоятида ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил март ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 009,8 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг февраль ойига нисбатан 45,2 минг транзакцияга (0,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 5 та ҳудудда ошган

2022 йил мартда республиканинг 5 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳрида (4,1%) кузатилган. 9 та ҳудуддан Тошкент (-8,7%) ва Бухоро (-7,8%) вилоятларида сезиларли даражада пасайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0369 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 3,7 фоизга ўсганлигини англатиб, битимлар сонининг (13,2%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил март ойида 6 887,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 9,8 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил март ойида 1,0269 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,7 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 4,9 фоизга ошган.

2022 йил март ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг март ойига (581 775 бирлик) нисбатан 5 041 тага кўпайиб, 586 816 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 268 тага ошган

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 470 712 тадан 475 465 тагача ошган (ўсиш 4 753 та). Фермер хўжаликлари сони 107 710 тадан 107 730 тагача (ўсиш 20 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 621 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг февраль ойига нисбатан 268 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил март ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,0577 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг февраль ойига нисбатан 5,8 фоизга ошган. Жорий йилнинг март ойида юридик шахслар томонидан 330 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1026

1,0091

1,0369

1,0269

1,0577

Навоий вилояти

1458

0,9619

2,0000

1,0520

3,0000

Жиззах вилояти

1384

0,9823

2,0000

1,0392

0,4000

Бухоро вилояти

1368

0,9224

2,0000

1,0469

0,5000

Сирдарё вилояти

1294

0,9766

1,7659

1,0496

0,5000

Андижон вилояти

1163

1,0015

1,1682

1,0248

4,0000

Фарғона вилояти

1159

0,9596

1,3822

1,0352

1,4211

Хоразм вилояти

1122

1,0134

1,2734

1,0352

1,0000

Сурхондарё вилояти

1076

1,0096

1,2610

0,9931

0,0000

Тошкент вилояти

1068

0,9129

1,2348

1,0298

0,9459

Самарқанд вилояти

1062

1,0163

1,0795

1,0265

1,6111

Қорақалпоғистон Республикаси

1040

0,9602

1,1748

1,0283

0,2500

Наманган вилояти

1040

0,9657

1,1354

1,0137

0,8182

Тошкент шаҳри

1026

1,0408

0,9995

1,0470

1,0391

Қашқадарё вилояти

984

0,9763

1,0536

1,0048

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1160

0,9921

1,3778

1,0490

1,0154

Самарқанд вилояти

1534

0,9126

2,0000

1,0914

5,8000

Қорақалпоғистон Республикаси

1353

0,7682

2,0000

1,0210

2,0000

Жиззах вилояти

1352

0,8633

2,0000

1,0659

0,5000

Бухоро вилояти

1339

0,7927

2,0000

0,9821

1,5000

Сурхондарё вилояти

1302

0,8368

2,0000

0,9489

0,0000

Тошкент шаҳри

1228

1,1626

1,4115

1,0643

0,7352

Навоий вилояти

1177

0,8492

1,3861

1,0703

3,0000

Фарғона вилояти

1167

0,8412

1,4701

1,0619

1,6875

Хоразм вилояти

1141

0,8419

0,8852

1,0092

9,0000

Сирдарё вилояти

1098

0,8329

1,4569

0,9509

0,5000

Тошкент вилояти

1069

0,7366

1,3560

1,0121

1,5217

Андижон вилояти

1008

0,8902

0,8885

1,0964

3,3333

Наманган вилояти

943

0,8494

0,9500

1,0332

1,2857

Қашқадарё вилояти

876

0,8780

0,8632

1,0177

0,0000


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар