Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллиардлаб инсонлар мобиль телефонсиз, интернетсиз яшай олишмайди. Шундай экан қайси мамлакатларда интернет нархлари энг паст ёки аксинча.
Сўнгги 5 йилда дунёда қўшимча 1 миллиард киши интернетга кириш имконияти яратилди. Aммо унинг нархлари бўйича давлатлар бир-биридан кескин фарқланади. Жумладан, энг қиммат ва энг арзон маълумотларга кириш ўртасида 30 000 % фарқ мавжудлиги ҳам фикримизни исботлайди. Бу ҳақда Moliya.uz телеграм канали маълумот берди.
Дунёда 1ГБ Интернет нархи энг арзон мамлакатлар топ бешлиги:
- Ҳиндистон $0,09
- Исроил $0,11
- Қирғизистон $0,21
- Италия $0,43
- Украина $0,46
1ГБ мобиль интернет энг қиммат давлатлар:
- Малави $27.41
- Бенин $27.22
- Чад $23.33
- Яман $15.98
- Ботсвана $13.87
Мамлакатлар ўртасидаги нархларнинг бунчалик катта фарқ бўлишига асосан 4 сабаб келтиришимиз мумкин:
- Инфраструктуранинг мавжудлиги (Мисол учун Яманда интернет тармоғига уланиш учун имконият йўқлиги);
- Фақатгина мобиль интернетга боғлиқлик (мамлакат ичидаги провайдерлар ўртасидаги рақобат туфайли нархлари тушади. Мисол Қирғизистон Республикаси);
- Маълумотларни кам истеъмол қилиш (Aйрим Aфрика мамлакатларида интернетдан 1000 баробар муҳим бўлган нарсалар бор);
- Фойдаланувчиларнинг даромадига боғлиқ (Даромади юқори бўлган мамлакат фуқаролари мобиль интернет учун юқори ҳақ тўлашга қодир, ҳамда юқори тезликдаги интернетни хоҳлашади).
Ўзбекистонда 1ГБ мобиль интернет нархи ўртача $1,34 бўлиб, энг арзон мамлакатлар қаторида 47 ўринда.
Изоҳ қолдириш