Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (826-сон, 31.12.2020 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам миқдорлари, жумладан:

стандантларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш сертификатларини олиш йўналишида – 100 фоиз, лекин битта халқаро стандарнтни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида – 100 фоиз миқдорда;

хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида – 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар