Электрон танлов ва тендер бўйича 6,6 млрд сўмлик битимлар тузилди

Электрон танлов ва тендер бўйича 6,6 млрд сўмлик битимлар тузилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон танлов ва тендерлар etender.uzex.uz вебсайтида, мазкур савдо тизими ишга туширилганидан буён 6,6 млрд сўмлик 38 та битимлар тузилди. Ўтказилган электрон танлов ва тендерларда 58 та давлат буюртмачилари ва 85 та иштирокчилар, яъни товар етказиб берувчилар иштирок этишган. Бу ҳақда Товар хом-ашё биржаси матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат харидлари бўйича танлов ва тендерларнинг электрон шаклда ўтказилиши натижасида буюртмачилар томонидан 488,1 млн сўмлик маблағлар иқтисод қилинди.

Электрон танлов ва тендер бўйича энг йирик битимлар Наманган вилояти (37%) ва Тошкент шаҳри (30%) да тузилди. Кейинги ўринларда турган Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг улушлари мос тарзда 19% ва 8% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, давлат харидлари бўйича электрон танлов ва тендерининг etender.uzex.uz савдо тизими танлов ва тендерларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг оператори – Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан жорий йилнинг май ойида ишга туширилган.

Товар етказиб берувчилар электрон танлов ва тендерларда иштирок этишлари учун etender.uzex.uz вебсайтда онлайн-рўйхатдан ўтиш ва аванс тўловларини киритишлари лозим.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар