Энергетика, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларида 1 млрд евродан ортиқ бўлган қатор лойиҳалар амалга оширилади

Энергетика, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларида 1 млрд евродан ортиқ бўлган қатор лойиҳалар амалга оширилади

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Одиль Рено-Бассо билан музокаралар ўтказди.

Мулоқот давомида энергетика, уй-жой ва коммунал хўжалиги, экология ва хусусий сектор соҳаларидаги умумий қиймати 1 млрд евродан ортиқ бўлган қатор лойиҳалар амалга оширилиши батафсил кўриб чиқилди.

Томонлар мазкур лойиҳалар ижросини жадаллаштириш имкониятлари, шунингдек, пандемиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар