Ишчи гуруҳ томонидан бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядаги фуқаролар билан ишлаш шунингдек, белгиланган бошқа масалалар бўйича манзилли ишлар олиб борилди.
Ишчи гуруҳларга Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси масъул ходимлари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Мудофаа, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Бандлик, Соғлиқни сақлаш вазирликлари каби қатор идоралардан масъул раҳбар ва ходимлар жалб этилди.
Аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика Ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 4 мингга яқин мурожаатлар келиб тушиб, 1,2 мингдан зиёди жойида ҳал этилди. Қолган қисми қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этганлиги сабабли ижро учун назоратга олинди.
Қабулларда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, коммунал ва инфраструктура билан боғлиқ масалалари юзасидан мурожаатлари тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бунда ташқари, Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, аҳоли муаммоларини маҳаллабай ўрганишлар натижасида жойларда 11 км йўл асфальтлаштирилди, 26,4 км йўл шағаллаштирилди, 225 дона темир-бетон устун ўрнатилиб, янги 40,6 км узунликдаги электр тармоғи тортилди, 224 та трансформатор, 2 мингдан зиёд газ тақсимлаш пунктлари капитал таъмирланди, 118 мингта қўшимча суюлтирилган газ баллонлари аҳолига етказилди.
Аҳоли орасида ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир, чегара ва олис ҳудудларда жойлашган жами 395 та маҳаллада меҳнат ярмаркалари ўтказилди ва 2 мингга яқин ишсиз фуқаролар бўш иш ўринларига жойлаштирилди.
Жойларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари ёрдами билан “Ғиждувон тажрибаси” асосида 6 та йирик лойиҳалар ишга туширилди ва 2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. “Сайхунобод тажрибаси” асосида эса 4 мингга яқин микролойиҳалар амалга оширилиб, 8 мингдан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланиши кутилмоқда. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 2 мингга яқин фуқароларга жами 27,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. “Уйчи тажрибаси” асосида “мижозбай” ишлаш орқали 6 мингта та доимий иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Республика ишчи гуруҳининг фаолияти давом этмоқда. Навбатдаги манзил Навоий вилояти.
Изоҳ қолдириш