Фарғона иссиқлик электр марказида ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Фарғона иссиқлик электр марказида ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Айни пайтда синов-созлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш Фарғона водийси ҳудудида ишлаб чиқариш қувватларининг ошишига олиб келади ва корхонага ҳар йили қўшимча 197,24 млн. КВт соат электр энергияси ҳамда 214,5 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имкониятини беради. Бунда йиллик табиий газ иқтисоди 3,2 миллион куб метрни ташкил қилади.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида «Фарғона ИЭМ» АЖдан 17 км узоқликда жойлашган, РК-3 қозонхонаси ёнида 7 МВт қувватга эга газ турбина қурилмаси 2019 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилган эди.

Таъкидлаш лозимки, лойиҳа электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасига замонавий ва самарадор технологияларни босқичма-босқич татбиқ этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини самарали ишлатиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Фарғона ИЭМ ҳудудида ва Фарғона шаҳар қозонхонаси РК-3 да юқори самарали коогенерацион газ трубина қурилмалари технологиясини татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2794-сонли қарори асосида амалга оширилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар